eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Ўзбекистон, Япония Миллий антидопинг агентликлари ҳамда WADA ҳамкорлиги давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) нинг ADEL электрон антидопинг таълим платформаси инглиз ва француз тилларида ишлаб чиқилган платформа ҳисобланиб, спортчилар, спорт мураббийлари ва спорт шифокорлари учун антидопинг ўқув қўлланма ҳисобланади. Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги (ЎзМАДА)  WADA билан бу соҳада ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолаган эди. Унга кўра, WADA ADEL электрон платформасининг контенти ЎзМАДА мутахассислари томонидан тўлиқ ўзбек тилига ўгирилиб, WADA ADEL платформасига юкланади.

Мазкур йўналиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва қатор масалалар юзасидан WADА, ЎзМАДА ва JADA (Япония миллий антидопинг агентлиги) иштирокида навбатдаги онлайн учрашув бўлиб ўтди. Ўз навбатида ЎзМАДА мутахассислари айни кунларда WADA ADEL Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг электрон антидопинг таълим платформасининг ўзбек тилидаги версияси устидан иш бошлашгани ва жорий йилданоқ ўзбекистонлик спортчилар, мураббийлар, спорт тиббиёти ходимлари ҳамда спорт ташкилотларининг мутасаддилари ушбу платформадан онлайн фойдаланиш имконияти яратилиши ҳақида баёнот берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳозирги кунга келиб мазкур WADA ADEL платформаси инглиз тилидан 14 та тилга ўгирилган бўлиб, Марказий Осиё давлатлари ичида давлат тилидаги унинг версияси мавжуд биринчи платформа, Осиё давлатлари ичида эса - учинчи платформа бўлиши кутилмоқда. Эндиликда спортчиларимиз бевосита компьютер, планшет ва мобил телефон орқали исталган вақтида антидопинг соҳасида ўз билимларини онлайн мустаҳкамлаши ва кўплаб ўзларини қизиқтирган саволларига аноним тарзда батафсил жавобларни топишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, онлайн мулоқотда Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон ва Туркманистон миллий антидопинг агентликларининг раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этиб, Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари давомида ўтказилган антидопинг таълим дастурлари тафсилотлари юзасидан фикр алмашишди.

Маълумки, Токио ўйинлари доирасида спортчилар учун 50 дан ортиқ онлайн антидопинг семинарлари ҳамда бевосита мусобақалар ўтказиш жойларида 12 та махсус “Outreach” дастурлари ўтказилган. Уларни ташкил этишда JADA ва бошқа давлатларнинг антидопинг агентликлари мутахассислари ҳам иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистон миллий паралимпия спорт делегацияси таркибига сафарбар этилган ЎзМАДА бош директори, халқаро тоифадаги допинг-офицер Нодиржон Турсунов ҳам фаол иштирок этиб, ўз тажрибаси билан ўртоқлашган эди.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш