eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Қиличбозларга антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши бўйича ўқув-семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи Зебо Газиева, Терапевтик истиснолар бўлими бошлиғи Гулноза Турсунова ҳамда бош мутахассис Лайло Эгамбердиевалар томонидан Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси спорт мураббийлари,  кадетлар терма жамоаси  қиличбоз-спортчилари учун “Допинг тарихи. Допингнинг организмга салбий таъсири”, “Дори моддаларда терапевтик истиснолар” мавзуларида ўқув-семинар ўтказилди.

Спортчиларимизнинг мусобақаларда шаффоф ва соф ғалабалари сари тайёргарлик даврида ўтказилгани бу тадбир уларни янада соғлом бўлиб, турли ножўя иллатларга, асоратларга олиб келадиган допингга қарши курашишларига асос бўлади.

Семинар иштирокчилари “допинг” сўзининг маъноси, унинг организмга таъсири ва оқибатлари ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлишди, шу билан бирга допинг спортда - рақобатбардош спортчиларнинг спорт кўрсаткичларини оширувчи, тананинг жисмоний ёки психологик фаоллигини вақтинча оширувчи, ноқонуний дори воситаларини қўллаш, организмга ножўя таъсир кўрсатадиган ва махсус аниқлаш усуллари мавжуд бўлган биологик фаол моддалар, спорт кўрсаткичларини мажбурий ошириш усуллари ва кўп сонли дори-дармонлар машғулот ёки мусобақа пайтида спортчилар учун таъқиқланган мақомга эга эканлиги тушунтирилди. Ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш оқибатлари орасида юрак-қон томир, эндокринолог, психиатрик, метаболик, юқумли, скелет мушакларидаги бузилишлар қайд этилган. Мунтазам допингнинг энг ачинарли оқибати ўлимдир.

Шунингдек, семинар давомида Агентликнинг Терапевтик истиснолар бўлими бошлиғи Г.Турсунова семинар иштирокчиларига терапевтик истисно - бу профессионал спортчига WАДА томонидан тақиқланган рўйхатдаги таъқиқланган моддаларни истеъмол қилиш учун берилган рухсатнома эканлиги, бундай рухсатномалар концепцияси 1990-йилларда пайдо бўлгани, стандарт таъқиқланган моддалар ва ноқонуний Терапевтик усулларнинг биринчи рўйхатини шакллантириш билан бир вақтда 2004 йилда WАДА қоидаларида мустаҳкамланганлиги тўғрисида тушунтириб ўтди.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, агар Антидопинг агентлиги ёки спорт федерацияси томонидан аккредитациядан ўтган камида учта шифокордан иборат тиббий кенгаш спортчининг соғлиғи таъқиқланган моддаларни қўлламаган ҳолда сезиларли даражада ёмонлашишини, муқобил даволаш йўқлигини аниқласа, спортчига рухсатнома берилади. Белгиланган дозаларда бундай моддадан фойдаланиш спорт кўрсаткичларига сезиларли таъсир кўрсатмаслиги комиссиядан тасдиғини олгандан сўнг, спортчилар миллий антидопинг агентликларига мурожаат қилишади, улар белгиланган даволанишга қараб, уларнинг амал қилиш муддатини кўрсатадиган  TUE бериш тўғрисида қарор қабул қилишади.

Бундай ўқув-семинарларни ўтказишдан  кўзланган асосий мақсад допинг ҳақида кенгроқ тушунча бериш, допинг инсон организмига қандай кириб бориши ва спортчилар спорт шифокорлари терапевтик истиснолар тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлиши ҳамда амалиётда қўллаши юзасидан маълумотлар беришдан иборатдир. Семинар якунида спортчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва керакли тавсияларни олишди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш