Барчамизга маълумки, допинг истеъмол қилган спортчиларни деярли барча спорт турларида учратиш мумкин.
Лекин, маълум бир спорт турлари оғир атлетика, енгил атлетика, бокс, триатлон ва шунга ўхшаш жисмоний машқларни кўп талаб этадиган спорт турларида кўплаб допинг истеъмол қилган спортчиларга дуч келамиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги томонидан устувор ҳисобланган федерация ва ассоциация, спорт таълим муассасалари спортчилари учун допинг тўғрисида тушунчалар бериб келинмоқда.
Жумладан, куни кеча Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси спортчилари, спорт шифокорлари ва мураббийлари учун “Допинг тарихи. Допингнинг организмга салбий таъсири”, “Дори моддаларда Терапевтик истиснолар” мавзуларида ўқув-семинар ўтказилди. Спортчиларимизнинг мусобақаларда шаффоф ва соф ғалабалари сари тайёргарлик даврида ўтказилгани бу тадбир уларни янада соғлом бўлиб, турли ножўя иллатларга, асоратларга олиб келадиган допингга қарши курашишларига асос бўлади.
Семинар иштирокчилари “допинг” сўзининг маъноси, унинг организмга таъсири ва оқибатлари ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, атлетларимизнинг антидопинг соҳасида билимларини синаб кўриш мақсадида махсус тест материаллари ҳам тарқатилди. Семинар якунида спортчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва керакли тавсияларни олишди.