eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Миллий антидопинг агентлиги ҳамда Халқаро Кураш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги Халқаро конвенция, Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва бошқа Халқаро антидопинг стандартлари талабларига риоя этилишини таъминлаш фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бугун ўзбек спортчиларининг янги марраларга эришишида самарали хизмат қилиб келмоқди.

Юртимизда спортга берилаётган улкан эътибор туфайли спортчиларимиз эришаётган юқори натижалар нуфузли халқаро спорт ташкилотлари томонидан эътироф этилиб, жаҳон спорт рейтингида мамлакатимиз ўрнини янада мустаҳкамламоқда. Дунёнинг барча қитъаларида маълум ва машҳур бўлган Кураш спортининг мухлислари эса тобора ортиб бормоқда. Азалдан олижаноблик ва ҳалоллик рамзи бўлган Кураш - том маънода ғалабага ҳалол йўл билан эришиш демакдир. Бу йўлда эса қатор масъул ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ десак муболаға бўлмайди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги мажлислар залида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ва Халқаро Кураш институти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори Нодиржон Турсунов, Туризм ва спорт вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Халқаро Кураш институти ректори Хабибулло Таджиев, ZOOM платформаси орқали Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) президенти Ҳайдар Фармон бевосита кузатиб борди. Қолеверса, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этишди.

Тадбир давомида мутасаддилар сўзга чиқишди ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Аввало ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш борасидаги таклифингиздан миннатдормиз. Ўзбек спорти бўлган курашни Олимпия ўйинларига киритишга қаратилган чора-тадбирлар албатта ўз самарасини беради. Бу йўлда эса барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилмоғимиз лозим. Шу ўринда бизни кузатиб бораётган халқаро федерацияларда фаолият олиб бораётган мураббийлар ва спортчилар ғалабаларга допингсиз, ҳалол йўл билан эришишларига тилакдошман”, - деди Нодиржон Турсунов.

Ушбу меморандум имзоланишидан кўзланган асосий мақсад ўзбек спорти бўлган курашни ҳалол спорт тури эканлиги, бу спорт турида спортда тақиқланган моддаларни истеъмол қилишга йўл қўймаслик ҳамда бу борада мураббий ва спортчиларга тушунтиришлар беришга қаратилган.

Шунингдек, “Кураш спортида Халқаро антидопинг қоидаларига амал қилиш” мавзусига бағишланган I-Халқаро антидопинг онлайн семинари ўтказилди. Мазкур семинарда IKA таркибидаги 130 дан зиёд халқаро кураш федерациялари кураш мураббийлари ҳамда халқаро экспертлари иштирок этишди. Мазкур ўқув семинарда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи Зебинисо Газиева маъруза қилди.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

 

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш