eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

WADA иккита миллий антидопинг агентлигига мувофиқлик статусини берди

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) хабар беришича, Индонезия ва Таиланд Миллий антидопинг агентликларини Бутунжаҳон антидопинг кодексига кўра, мувофиқлик статусини тиклади.

Бу ташкилотларнинг мувофиқлик статуси 2021 йил сентябрь ойидан бошлаб маълум сабабларга кўра тўхтатиб қўйилган эди.

Бундай амалиёт қўлланилишига асосий сабаб Индонезия миллий антидопинг агентлиги допинг-тестлашни режалаштириш ва ўтказиш жараёнида қўпол камчиликларга йўл қўйган бўлса, Таиланд Миллий антидопинг агентлиги  белгиланган муддатда Миллий антидопинг қоидаларини ишлаб чиқиб уни 2021 йил янги таҳрирдаги Бутунжаҳон антидопинг кодексига мослаштирмаган ва бунинг ортидан амалиётга жорий этилмаган.

Эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги 2021 йил 16 декабр куни WADA томонидан аккредитациядан ўтиб, Бутунжаҳон антидопинг кодексига тўлиқ мувофиқлигини тасдиқлаган. Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидалари белгиланган муддатдан олдин ишлаб чиқилиб, янги таҳрирдаги Кодексга Осиё давлатлари ичида биринчи, жаҳон давлатлари ичида учинчи бўлиб мослаштириб, амалиётга жорий этган.

Ҳозирда WADA томонидан иккита давлат - Россия ва Шимолий Корея миллий антидопинг агентликларининг фаолияти Бутунжаҳон антидопинг кодексига номувофиқ деб эълон қилиниб ушбу ташкилотларга нисбатан санкция жазолари белгиланган.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш