eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Фарғона ОЗК ўқувчи ва мураббийларига антидопинг қоидабузарлик турлари бўйича маълумотлар берилди

Юртимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакат келажаги ҳисобланган ёшларни ҳар тарафлама соғлом ва баркамол бўлиб етишишлари, келажакда юрт байроғини юксакларга кўтарадиган авлодни тарбиялаш бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги ходимлари ёш спортчиларни ҳалол спорт рухида тарбиялаш, уларга допинг ҳақида тушунчалар бериш мақсадида ҳозирда водий бўйлаб хизмат сафарида бўлиб турибди.

Куни кеча Фарғона Олимпия захиралари коллежи спортчи ўқувчилари учун “Допинг тарихи, унинг организмга таъсири ва асорати. Антидопинг қоидабузарликлар турлари” мавзуларида ўқув-семинар ўтказилди. Спортчи ёшларга тўлиқ маълумотлар берилди ва уларни қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар берилди. Семинар давомида иштирокчиларга махсус антидопинг тестлари тарқатилди ва юқори натижаларни қайд этган спортчилар сертификатлар билан тақдирланишди.

Шунингдек, куннинг иккинчи қисмида эса мазкур спорт таълим муассасасида фаолият олиб бораётган мураббийлар ва спорт шифокорлари  учун “Спортчи ва мураббийнинг мажбуриятлари. Антидопинг қоидабузарлик турлари” мавзуларида семинар ўтказилди.

Бундай семинарларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад  спортчиларни турли ножўя иллатларга, асоратларга олиб келадиган допингга қарши курашишларига асос бўлади. Семинар якунида спортчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва керакли тавсияларни олишди.

 

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш