Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни услубий таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда 2018 йилдан бери институт тингловчилари учун антидопинг семинарлари ўтказиб келинмоқда.
Ўтган давр мобайнида республикамизнинг 80 дан ортиқ олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва жисмоний маданият йўналишларида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар, 200 дан ортиқ спорт мактабларининг йўриқчи-услубчилари ва ўқитувчи-мураббийлари учун кўчма антидопинг семинарлари ўтказилди. Бундай тадбирларни ташкил этишда институт раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари Агентлик мутахассисларига яқиндан ҳамкорлик қилиб келишмоқда.
Навбатдаги антидопинг ўқув-семинари ҳам мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 10 га яқин вилоятлардан олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари малака ошириш гуруҳи иштирокида ўтказган бўлиб, унда 20 дан ортиқ институт тингловчилари онлайн шаклда иштирок этишди. Семинарда Агентлик бош директори Н.Турсунов тақдимот қилиб, тингловчиларни қизиқтирган саволларига тегишли тавсияларни берди.