eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Андижон Олимпия захиралари коллежи мураббий ва спорт шифокорларига сертификатлар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Антидопинг таълим дастурлари бўлими томонидан 2022 йилнинг 14 феврал куни Андижон Олимпия заҳиралари коллежи раҳбарияти, спорт шифокорлари, спорт психологи ва спорт мураббийлари учун “Антидопинг қоидабузарлик турлари” мавзусида семинар ўтказилди.

Андижон Олимпия захиралари коллежи мураббий ва спорт шифокорларига сертификатлар топширилди

Семинар давомида Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи доцент З.Ю.Газиева Бутунжаҳон Антидопинг агентлиги Кодексининг 2- моддасида “Антидопинг қоидабузарлик турлари” белгиланганлиги ва улар Спортчи ва унинг персонали учун муҳим қоидалиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Антидопинг қоидабузарлик турлари 11 та бўлиб, иштирокчиларга улар ҳақида тўлиқ тушунча берилди.
Жумладан, спортчи намунасида тақиқланган модда ёки унинг метаболитлари ёки маркерларининг мавжудлиги, спортчилар уларнинг намуналарида топилган ҳар қандай тақиқланган модда ёки унинг метаболитлари ёки маркерлари учун жавобгардир. Шунга кўра, қоидабузарликни аниқлашда спортчининг нияти, айби, бепарволиги ёки бирга туриб фойдаланиши исботланиши шарт эмас.
Агар тақиқланганлар рўйхатида миқдорий чегара бўлмаса, спортчи намунасида ҳар қандай миқдордаги тақиқланган модда ёки унинг метаболитлари, маркерлари мавжудлиги антидопинг қоидаларини бузиш ҳисобланади.
Спортчи томонидан тақиқланган моддадан ёки тақиқланган усулдан фойдаланиш ёки фойдаланишга уриниш:
тақиқланган моддадан ёки тақиқланган усулдан фойдаланиш ёки фойдаланишга уриниш муваффақият ёки муваффақиятсизликка олиб келадими, аҳамиятсиз. Тақиқланган моддадан ёки тақиқланган усулдан фойдаланиш ёки фойдаланишга уриниш антидопинг қоидалари бузилганлигини аниқлаш учун этарли.
Семинар давомида мураббийлар ва спорт травматологи томонидан саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб берилди. Барча иштирокчилар тест саволларига жавоб белгилашди.
Семинар якунида Андижон ОЗК раҳбарияти, спорт шифокорлари, спорт психологи ва спорт мураббийларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Антидопинг таълим дастурлари бўлими томонидан “Допинг тарихи, унинг организмга таъсири ва асоратлари”, “Антидопинг қоидабузарлик турлари” мавзуларида ўтказилган семинар иштирокчиси” сертификати тақдим этилди.

 

 

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш