eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Антидопинг ўқув-семинар. Навбат Наманган олимпия захиралари коллежига

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Антидопинг таълим дастурлари бўлими томонидан Наманган Олимпия захиралари коллежи раҳбарияти, спорт шифокорлари, ҳамширалари, спорт мураббийлари ва спортчи-ўқувчилар учун “Антидопинг қоидабузарлик турлари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди. 

Семинарда 120 дан ортиқ иштирокчи эътиборига мавзу бўйича слайдлар намойиш этилди.

Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи доцент З.Ю.Газиева Бутунжаҳон антидопинг Кодексининг 2-моддасида “Антидопинг қоидабузарлик турлари” қайд этилганлиги ва спортчи ҳамда унинг персонали учун муҳим қоида ҳисобланиши ҳақида таъкидлаб ўтди. Антидопинг қоидабузарлик турлари 11 та бўлиб, иштирокчиларга улар ҳақида тўлиқ тушунча берилди:

-Яшаш жойи тўғрисида маълумот бериш тартибини бузиш. 12 ойлик муддат ичида рўйхатдан ўтган тестлар спортчи томонидан натижаларни бошқариш бўйича халқаро стандартда белгиланган учта ўтказиб юборилган тестлар ва/ёки ҳисобот беришдаги хатоларнинг ҳар қандай комбинацияси.

-Бунда назарда тутилган АДАМС тизими йўлга қўйилади. Бу машаққатли ном ортида Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WАДА) допингга қарши курашдаги асосий воситаларидан бири ҳисобланади. Ушбу тизим интернетда жойлашган маълумотлар базасини бошқариш учун мўлжалланган. Ҳар куни ҳар бир спортчи Миллий тест пулида ёки Халқаро федерациянинг тест пулида жойлашган жой ҳақидаги маълумотларни тўлдириши керак. Бу допинг назоратчилари исталган вақтда спортчи олдига келиб намуна олишлари учун қилинган.

-Спортчи Допинг-назорат бўлими ходими уни синовдан ўтказиши мумкин бўлган куннинг бир соатини кўрсатиши керак. Бу соат 5 дан 23 соатгача бўлган оралиқда кўрсатилади. Ушбу "ойна" ҳақидаги маълумотлар имкон қадар батафсил ва долзарб бўлиши керак. Спортчи уни топиши учун турар-жой номини, кўчани, уй рақамини, кириш эшиги кодини - ҳамма нарсани кўрсатиши лозим.

Семинар давомида Наманган ОЗК раҳбарияти, спорт шифокорлари, ҳамширалари, спорт мураббийлари ва спортчи-ўқувчилар томонидан саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб берилди. Агентлик томонидан олиб келинган тарқатма материаллар ва брошюралар берилди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш