eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

WADA навбатдаги Мувофиқлик мониторингини бошлади

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) 2022-2023 йилларда навбатдаги Мувофиқлик мониторингини амалга оширади.

Ушбу мониторинг Миллий антидопинг агентликлари, Халқаро спорт федерациялари, антидопинг лабораториялари томонидан Бутунжаҳон антидопинг кодекси талабларига риоя этиши, уларнинг фаолияти Кодекс ва WADA Халқаро стандартларига мувофиқлигини баҳолайди ва даражасини аниқлайди.

Бу мақсадда мониторинг ўтказишдан аввал унга тайёргарлик кўриш юзасидан тушунтириш бериш учун WADA вице-президентлари Ричард Грисдейл ва Кевин Хейнцлар барча антидопинг ташкилотлари раҳбарлари билан онлайн учрашув ташкил этишди. Мазкур учрашувда бўлажак мониторинг жараёнининг бориши билан боғлиқ барча ташкилий масалаларга тўхталиб ўтилди.

Барча давлатлар уларнинг спортчилари эришган  спорт натижаларига кўра шартли равишда иккита - А ва Б гуруҳларига ажратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси А гуруҳидан (юқори спорт натижаларига эришган давлатларнинг биринчи 50 талиги) жой олган.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш