eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Ҳурматли спортчилар! Ишончсиз маҳсулотларни истеъмол қилишда огоҳ бўлинг!

“БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАР (БАДлар) ДОРИ ВОСИТАСИ ҲИСОБЛАНМАЙДИ!”

Республика Санитария-эпидемиология хизмати томонидан Биологик фаол қўшимчалар юзасидан муҳим тушунтириш берилди.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассислари томонидан биологик фаол қўшимчалар (БФҚ, ёки “биологически активные добавки (БАД)” ўрганилганда, ушбу маҳсулотлар функционал овқатланиш маҳсулотлари ҳамда профилактик озиқ-овқат маҳсулотлари эканлиги маълум бўлди. Ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қўйиладиган гигиеник талаблар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2019 йил 6 июнда тасдиқланган 0367-19-сонли «Функционал, шифобахш (парҳез) ва профилактик овқатланиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва муомаласига қўйиладиган гигиеник талаблар» тўғрисидаги санитария қоидалари ва меъёрларида белгиланган.

Ушбу ҳужжатга кўра:

-      функционал овқатланиш маҳсулотлари – овқатланиш билан боғлиқ касалликлар ривожланиши хавфини камайтириш ҳамда (ёки) озиқлантирувчи моддалар танқислигини тўлдириш, олдини олиш, саломатликни сақлаш ва яхшилашга йўналтирилган функционал ингредиентлардан таркиб топган табиий овқатланиш маҳсулотлари;

-      профилактик овқатланиш озиқ-овқат маҳсулоти – табиий таркибига нисбатан алоҳида моддалар таркиби ва (ёки) мутаносиблиги ўзгартирилган ва (ёки) таркибида аввалдан бўлмаган моддалар ёки компонентлар киритилган углевод, ёғ, оқсил, витамин ва бошқа моддалар алмашинувини тартибга солиш учун мўлжалланган махсус озиқ-овқат маҳсулоти, шунингдек, касб касалликлари ривожланиши хавфини камайтириш учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулоти.

Оммавий ахборот воситалари орқали узатилаётган айрим рекламаларда истеъмолчиларни чалғитувчи маълумотлардан фойдаланилаётганлиги сабабли аҳоли орасида тушунмовчиликлар, хусусан, БФҚ (БАД) ларни дори воситаси сифатида, қайсидир бир касалликдан даволаниш ёки фориғ бўлиш мақсадида қабул қилиш ҳолатлари келиб чиқмоқда.

Шу сабабли, тушунтирамизки, биологик фаол қўшимчалар (БФҚ/БАДлар) баъзи оммавий ахборот воситалари орқали тарғиботчилар томонидан  таъкидланаётганидек, даволовчи таъсирга эга эмас, негаки, унинг таркибидаги биологик фаол моддалар миқдори (дозаси) даволаш учун мўлжалланган терапевтик дозага нисбатан бир неча баробар паст бўлиб, асосан организмнинг озуқавий моддаларга (нутриентларга) бўлган суткалик физиологик эҳтиёжини таъминлашга қаратилган.

Эслатиб ўтиш жоизки, БФҚ/БАДларнинг таъсирини кучайтирш мақсадида улар таркибига қўшилган айрим моддалар спортчилар истеъмол қилиши тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган бўлиши мумкин. Бундай моддалар мавжудлиги ҳақида маълумотни маҳсулот ёрлиқларида акс эттириш талаби БФҚ/БАД ишлаб чиқарувчилари олдига қўйилмаган.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш