eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Ўзаро ҳамкорлик борасида меморандум имзоланди

Навбатдаги келишув меморандуми Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги ва Тошкент шаҳар сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўртасида тузилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги мамлакатимизда фаолият олиб бораётган федерация (ассоциация), спорт таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда самарали фаолият олиб бормоқда ва ҳамкорлик шартномаларини тузмоқда. Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги Халқаро кураш институти билан ҳамкорликда ишлаш бўйича келишув меморандумини имзолаган эди.

Навбатдаги келишув меморандуми Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги ва Тошкент шаҳар сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўртасида тузилди. Мазкур маросимда Агентлик Бош директори Нодиржон Турсунов ва спорт мактаби директори л.Хикматова ҳамда томонлар масъул ходимлари иштирок этишди. Томонлар соҳада олиб борилаётган ишлар тўғрисида ўзаро фикр алмашишди ва ҳамкорлик меморандумини имзолашди.

Ушбу ҳамкорлик ўқув-машғулот йиғинлари, спорт мусобақаларини ташкил этишда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, Бутунжаҳон антидопинг кодекси, халқаро антидопинг стандартларига асосланган миллий антидопинг қоидалари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, допинг назоратининг самарали тизимини, спортда фармакологик таъсир кўрсатувчи дори воситалари ва бошқа моддалар қўлланишини назорат қилиш дастурлари ва услублари, спортчилар ва спорт ташкилотлари учун ишлаб чиқилган интизомий регламентга риоя қилишни ўз ичига олади.

Қолаверса, келишувдан кўзланган мақсад спорт таълим муассасасида фаолият олиб бораётган тиббий ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва антидопинг назоратини амалга ошириш борасида услубий ёрдам кўрсатиш, антидопинг таълим дастурларини амалга ошириш, соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилишдир.

Шунингдек, меморандумда тақиқланган моддалар ва услублар қўлланишининг олдини олиш бўйича ахборот ва таълим дастурларини амалга ошириш чораларини кўриш, спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалардан қонуний фойдаланиш борасида спортчилар, тренерлар, тиббиёт ва бошқа мутахассисларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш тадбирларини ўтказиш, спорт мактабида антидопинг назорати соҳасида қўшма тадбирлар ташкил этиш ва тажриба алмашиш орқали ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлашга келишиб олинди.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш