eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Агентлик бош директори навбатдаги антидопинг ўқув-семинарини ўтказди

Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини илмий-методик таъминлаш ва малакасини ошириш институтида навбатдаги антидопинг семинари ўтказилди.

Маълумки, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини илмий-методик таъминлаш ва малакасини ошириш институти йўриқчи-услубчилар ва олимпия, ноолимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича мураббийларга допингга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш борасида узоқ муддатли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Куни кеча Агентлик мутахассислари ушбу Институт тингловчилари Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Андижон, Бухоро, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилояти болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари йўриқчи-услубчилари учун «Замонавий спортда допинг муаммоси, унинг сабаблари ва оқибатлари» мавзусида антидопинг таълим семинарини ўтказишди.Семинарда Агентлик бош директори Н.Турсунов маъруза қилди.

Тақдимотнинг иккинчи қисми давра суҳбати ва савол-жавоблар шаклида қизғин давом этди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига кўргазмали ва ахборот материаллари тарқатилиб, Агентликнинг алоқа маълумотлари (тел. +99895 1996601, 1995501; www.uznada.uz веб-сайти ва Телеграм, Инстаграм ва Фаcэбоок ижтимоий тармоқларидаги #антидопинг.уз каналлари) тавсия этилди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш