eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Лашманова Лондон-2012 олтин медалидан маҳрум этилди

World Athletics Халқаро енгил атлетика федерацияси россиялик спортча юриш спортчиси Елена Лашмановани допинг қоидабузарлигида айбдор деб топди. Энди Лашманова Лондон-2012 олимпиада ҳамда Москва-2013 Жаҳон чемпионати олтин медалларини қайтариб бериши лозим. Бу мукофотлар унга 20 км масофада спортча юришда эришган натижалари учун берилганди.

Дисквалификация муддати 14 март кунидан бошланиб 2 йил давом этади. Лашманованинг 2012 йил 18 февралдан 2014 йил 3 январга қадар қўлга киритган спорт натижалари бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Елена Лашманова спортча юриш дисциплинасида ўз вақтида “даҳо” ва “муҳташам” деб эътироф этилган, кейинчалик эса “допинг-мактаби”ни яратганлиги ва 56 та спортчида допинг қўллаш орқали “шон-шуҳрат”га эришгани учун умрбод дисквалификация қилинган мураббий Виктор Чегиннинг шогирдларидан бири.

Лашмановадан олинган допинг-синамада GW501516 моддасининг метаболитлари аниқланган. Бу ген допинги ҳисобланмиш метаболизм модулятори бўлиб, инсон саломатлиги учун ўта хавфли ва онкологик касалликларини келтириб чиқаради. Шунинг учун ушбу модданинг қўлланилиши Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тақиқланган бўлиб, уни фақат “қора” бозорда топиш мумкин.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш