eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Тошкент Халқаро Марафон-2022 давомида допинг-назоратини таъминлади

Маълумки, бугун Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида турли марафон масофаларига югуриш бўйича оммавий спорт тадбири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа барча спорт мухлислари, профессионал ва оммавий спорт вакилларини жамлаб, катта байрам кўринишида бўлиб ўтди.

Маълумки, бугун Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида турли марафон масофаларига югуриш бўйича оммавий спорт тадбири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа барча спорт мухлислари, профессионал ва оммавий спорт вакилларини жамлаб, катта байрам кўринишида бўлиб ўтди.

Хусусан, унинг аҳамиятли жиҳати шуки, ушбу марафоннинг чинакам халқаро мавқеини таъминлаш учун унда допинг-назоратини ташкил этиш зарур эди. Шу мақсадда World Athletics Халқаро енгил атлетика федерациясининг танловига кўра, Тошкент Халқаро Марафон-2022 давомида допинг-назоратини амалга ошириш Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига ишониб топширилди.

Мусобақа давомида Агентлик допинг-назоратчилари томонидан буюртмага асосан ғолиб спортчилардан жами 6 та турдаги допинг-синамалар олинди. Тадбир якунида World Athletics Халқаро енгил атлетика федерацияси техник директори Адре Хейнс ташкилот номидан Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ва унинг мутахассисларига самимий миннатдорчилик билдириб, келгусида мамлакатимизда енгил атлетика спорт турлари бўйича бўлиб ўтадиган халқаро мусобақаларида Агентлигимиз билан ҳамкорликни давом этиш ниятини билдирди.

Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш