eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар саралаш допинг-назоратидан ўтишди

Маълумки, куни кеча Хива шаҳрида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ Чемпионати бўлиб ўтди. Унда ғолибликни қўлга киритган спортчилар ичидан мамлакатимиз шаънини халқаро спорт мусобақаларида ҳимоя қилиш учун танлаб олинади. Бу борада Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги билан йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида саралаш допинг-назоратини ташкил этиш катта аҳамият касб этади.

Чунки турли халқаро мусобақаларда (Осиё ва Жаҳон чемпионатлари, турнир ва ўйинлар) иштирок этувчи ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ишончли ва ҳалол спорт натижаларига эришишини таъминлаш зарур. 
Ушбу мақсадда Агентлик мутахассислари Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасаддиларининг амалий ёрдамида Чирчиқ шаҳрида жойлашган оғир атлетика ўқув машғулот базасида 24 нафар оғир атлетикачиларни саралаш допинг-назоратидан ўтказишди.
 Олинган допинг-синамаларнинг натижаларига кўра, терма жамоанинг якуний таркиби шаклланиши кўза тутилган. Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг мазкур тажрибасини Агентлик ҳамиша қўллаб-қувватлайди ва бошқа спорт турлари бўйича миллий федерацияларимизни спортчиларни селекциясида саралаш допинг-назоратини ўтказиш амалиётини ўз антидопинг дастурига киритилишини тавсия қиламиз. 
БАРЧАМИЗНИНГ МАҚСАДИМИЗ — ЯНГИ ЎЗБEКИСТОН СПОРТИНИНГ ШАФФОФ ВА ХАЛОЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ!

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш