eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Яқин келажак чемпионларига антидопинг қоидабузарлик турлари тушунтирилди

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ўз олдига қўйган вазифаларини бажаришда давом этмоқда.

Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган спорт федерация ва ассоциация спортчилари ва мураббийлари учун режага мувофиқ антидопинг ўқув-семинарлари ўтказиб келинмоқда. 
Агентликнинг Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи  доцент З.Ю.Газиева томонидан яқиндагина Хива шаҳрида бўлиб ўтган мамлакат биринчилигида саралаб олинган оғир атлетика бўйича ўсмирлар терма жамоаси аъзоларига «Антидопинг қоидабузарлик турлари» мавзусида ўқув-семинар ўтказилди. 
Ўз таркибига янги иқтидор эгаларини қўшиб олган терма жамоа мураббийлари катта мусобақалар олдидан спортчиларга допинг тушунчасини чуқурроқ сингдириш мақсадида таклиф қилишди. Сабаби бу терма жамоа спортчилари яқин келажакда мамлакат шарафини халқаро мусобақаларда ҳимоя қиладиган атлетлар саналади. 
Шундай экан, ҳозирдан бу полвонларга жисмоний машқлар билан биргаликда допинг ҳақида назарий билимларини ҳам ошириш талаб этилади. Бу борада эса Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги барча федерация ва ассоциациялар билан ҳамкорликда ўқув-семинарларини ўтказишга доимо тайёр!

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш