Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан федерация ва ассоциация спортчилари учун антидопинг ўқув-семинарларини ўтказиш давом этмоқда.
Навбатдаги ўқув-семинар Парапауэрлифтинг бўйича терма жамоа аъзолари билан ўтказилди. Мазкур спорт турида ҳам қолганларига нисбатан кўплаб жисмоний машқлар талаб этилади. Шу сабабли спортчилар спортда тақиқланган моддаларни истеъмол қилмаслиги олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари ўтказилди. Семинарда Агентликнинг Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи З.Газиева ва Допинг синовларини режалаштириш ва терапевтик истиснолар бўлими бошлиғи Г.Турсуновалар "Допингнинг саломатликка салбий таъсири" ва “Терапепвит истиснолар” мавзусида спортчиларга тушунтиришлар беришди. Семинар якунида махсус тарқатма тест материаллари спортчиларга тарқатилди ва допинг юзасидан билимлари синовдан ўтказилди. Бу каби ўқув-семинарлар доимий ўтказиб келинмоқда. Зеро, Агентлик олдига қўйган мақсад ҳам спортчилар мамлакат ва халқаро мусобақаларда ҳалол допингсиз ғалабаларга эришиш тарафдори. Унутманг, сиз мамлакат шарафини елкангизга олган ҳолда ҳалол курашишингиз лозим.
\