eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Спорт курашлари бўйича терма жамоа аъзоларига антидопинг ўқув-семинари ўтказилди

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи доцент З.Газиева, бош мутахассис Л.Эгамбердиева ва Допинг синовларини режалаштириш ва АДАМС мониторинги бўлими бошлиғи Н.Азаматовалар томонидан “Допинг ва унинг спортчи организмига таъсири” мавзусида Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциацияси терма жамоа мураббийлари ва спортчилари учун ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда 60 га яқин спортчи ва 10 дан ортиқ мураббийлар иштирок этишди. Мазкур спорт тури билан шуғулланувчи спортчилар нисбатан бошқа спорт турларига қараганда кўпроқ жисмоний машқлар қилишлари талаб этилади. Бу эса, ўз навбатида зўриқишга сабаб бўлади. Бундай ҳолатларда спортчи тезроқ йўқотилган энергияни ўрнини қоплаши ва машғулотларни давом эттириши лозим, акс ҳолда ўйланган натижага эриша олмайди. Йўқотилган энергияни ўрнини қоплаш учун табиий бўлган маҳсулотлар ва спортда тақиқланмаган биологик фаол қўшимчалардан фойдаланишлари лозимлиги тушунтирилди.
Шунингдек, семинар давомида профессионал спортга қадам қўйган барча спортчиларни маълумотлари сақланадиган ва уларни мунтазам янгилаб борилиши керак бўлган АДАМС тизими ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
Ўқув-семинар якунида навбатдаги семинар мавзусини спортчиларнинг талабларига мос равишда, соф спорт ғалабаси сари “Допингсиз ҳаракат” мавзусида спорт озиқланиш ва табиий адаптоганлар ҳақида ўтказиш режалаштирилди.
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш