eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Дзюдо бўйича терма жамоа аъзоларига «Антидопинг қоидабузарлик турлари» мавзусида ўқув-семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги йил бошидан бери устувор ҳисобланган федерация ва ассоциациялар билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда антидопинг ўқув-семинарларини ўтказиб келмоқда.

Жумладан, куни кеча Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Антидопинг таълим дастурлари бўлими томонидан Ўзбекистон дзюдо федерацияси терма жамоа  аъзолари, мураббийлар ва спорт шифокорларига «Антидопинг қоидабузарлик турлари» мавзусида ЗООМ платформаси орқали онлайн ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи доцент З. Газиева Бутунжаҳон антидопинг агентлиги Кодексининг 2-моддасида «Антидопинг қоидабузарлик турлари» белгиланганлиги ҳамда улар спортчи ва унинг персонали учун муҳим қоида эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, антидопинг қоидабузарлик турлари 11 та бўлиб, иштирокчиларга улар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.

Қолаверса, энг асосийси Бутунжаҳон антидопинг кодекси қоидалари, таъқиқланган модда унинг метаболити ёки маркерининг спортчидан олинган синамада мавжудлиги, спортчи томонидан таъқиқланган модда ёки услубни қўллаш ва қўллашга уриниш, допинг-тест топширишдан бош тортиш, қаршилик кўрсатиш ёки ташриф буюрмаслик, спортчи ёки унинг персонали томонидан допинг-назоратининг барча босқичида сохталаштириш ёки сохталаштиришга уриниш, таъқиқланган модда ёки таъқиқланган усулни қўллаш учун асбоб ускуналарга эгалик қилиш, спортчига таъқиқланган модда ёки услубни тавсия қилиш ёки тавсия қилишга уриниш ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш