eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

ЎзМАДА мутахассислари минтақавий видео-конференц алоқа йиғилишида иштирок этишди

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги (ЎзМАДА) мутахассислари Марказий Осиё бўйича Минтақавий антидопинг ташкилоти (РАДОСА)нинг навбатдаги йиғилишида иштирок этишди.

Галдаги йиғилиш видео-конференц алоқа шаклида ташкил этилиб, унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Афғонистон ва Монголия миллий антидопинг агентликлари раҳбарлари ва мутахассислари қатнашишди.

Мазкур тадбирнинг асосий мавзуси - "2022 йил Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарлик кўриш чоғида спортчилардан назорат допинг-тестларини олиш, уларни тегишли антидопинг лабораторияларига юборишнинг логистик муаммоларини ҳал этиш, давлатлараро қўшма ва қарама-қарши допинг-назоратини ташкил этиш".

Шу билан бирга, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори ва РАДОСА вице-президенти Нодиржон Турсуновнинг ҳали допинг-назорати тўлиқ циклини йўлга қўймаган Қирғизистон, Туркманистон ва Монголия миллий антидопинг агентликларига бу борада ЎзМАДА томонидан амалий-услубий ёрдам кўрсатишни давом этишга тайёрлиги ҳақидаги таклифини томонлар маъқуллаб, аниқ иш режасини муҳокама қилиб олишди.

Эндиликда юқорида зикр этилган мамлакатларнинг миллий антидопинг агентликлари мутахассислари ўзбекистонлик ҳамкасблари томонидан допинг-тест ўтказишни режалаштириш ва ташкиллаштириш (РА&ТДП), сақлаш ва юбориш (ИСТИ), антидопинг лабораториялари билан иш юритиш (АПМУ, АБП), допинг-натижаларини таҳлил қилиш (РМ) каби муҳим йўналишлар бўйича тайёрлаб берилади.

Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш