eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Республика олимпия захиралари теннис мактаби ўқувчиларига антидопинг ўқув-семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги томонидан Республика олимпия захиралари теннис мактаби миллий терма жамоа мураббийлари, шифокори ҳамда спортчи ўқувчилари учун ўқув-семинар ўтказилди.

Агентликнинг Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи, доцент З.Газиева ҳамда бош мутахассис Л.Умедовалар томонидан «Допинг ва унинг спортчи саломатлигига таъсири» мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Ўтказилган семинарда допинг спортда — рақобатбардош спортчиларнинг спорт кўрсаткичларини оширувчи, тананинг жисмоний ёки психологик фаоллигини вақтинча оширувчи, ноқонуний дори воситаларини қўллаш, организмга ножўя таъсир кўрсатадиган ва махсус аниқлаш усуллари мавжуд бўлган биологик фаол моддалар, спорт кўрсаткичларини мажбурий ошириш усуллари ва кўп сонли дори-дармонлар машғулот ёки мусобақа пайтида спортчилар учун тақиқланган мақомига эга эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида мавзу бўйича слайдлар ёрдамида қизиқарли маълумотлар берилди ҳамда допинг назорат қоидалари, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги тасдиқлаган таъқиқланган моддалар тўғрисида ҳам маълумотларга эга бўлишди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш