eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Агентлик ходимлари Бутунроссия халқаро илмий-амалий форумида маърузалари билан иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги ўз фаолиятини 2018 йилда бошлаган бўлса, шу кунга қадар Агентлик бир қатор нуфузли мусобақаларда допинг назоратини амалга оширди ва Халқаро ташкилотлар эътиборини қозонди, десак муболаға бўлмайди.

Шу кунга қадар Агентлик ходимлари халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этилган ўқув-семинарларда иштирок этиб келган бўлса, энди ўзлари нуфузли семинарларда маърузалари билан иштирок этишмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 13-14 май кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган  “Миллат саломатлиги - Давлат равнақининг пойдевори" мавзусида Бутунроссия халқаро илмий-амалий форуми ишида иштирок этиш мақсадида расмий ташриф билан бўлиб туришибди.

Анжуман дастури  доирасида "Допингга қарши курашиш - спортчилар саломатлигига назар" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади. Унда, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори Н.Турсунов “Биологик фаол қўшимчалар ва спорт озиқланишларни истеъмол қилишда допинг-хавфлар” мавзусида маърузаси билан иштирок этади.

Тадбирнинг иккинчи кунида Россия антидопинг агентлигининг Антидопинг таълим дастурлари ҳамда Терапевтик истиснолар бўлимлари ва комиссиялар фаолияти билан танишиш ва тажриба алмашиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш