Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган ХИХ ёзги Осиё ва ИВ Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарорнинг 12 бандига кўра, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги қуйидаги вазифаларни бажариш топширилган:
спортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали назоратни амалга ошиш;
спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда режа-график асосида семинар-тренинглар ташкил қилиб бориш;
Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларини антидопинг мавзуларига оид тегишли ўқув-ахборот материаллари ва турли кўргазмали маълумотлар билан таъминлаш топшириқлари берилган эди.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Антидопинг таълим дастурлари бўлими бош мутахассиси Лайло Умедова томонидан жорий йилнинг 13 май куни Самарқанд Олимпия захиралари коллежи спортчи-ўқувчилари, мураббийлар ва методистларга антидопинг ўқув-семинари ўтказилди.
Онлайн ЗООМ платформаси орқали ташкил этилган ўқув-семинарда “Антидопинг қоидабузарлик турлар” мавзусида мутахассис томонидан тушунчалар берилди. Семинар давомида спорти ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва керакли тавсияларни олишди.
Миллий антидопинг агентлиги
Матбуот хизмати