eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари йирик халқаро анжуманда иштирок этишди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 13-14 май кунлари Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спорт вазирлиги ҳамда Россия Миллий антидопинг агентлиги ҳамкорлигида «Миллат саломатлиги — Давлат равнақининг пойдевори» мавзусида Бутунроссия халқаро илмий-амалий форумини ташкил этилди.

Унда ёлланган эксперт-маърузачи ҳамда «Допингга қарши курашиш — спортчилар саломатлигига назар» ихтисослашган антидопинг сессияси модератори сифатида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори Н.Турсунов таклиф этилган эди. Ушбу тадбирда жами 600 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий спорт тиббиёти ва допинг-назорати соҳаси илмий ходимлари ва амалий мутахассислари иштирок этишди.

И.Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университетида бўлиб ўтган тадбирнинг биринчи кунида Н.Турсуновнинг иштирокчилар эътиборига ҳавола этган «Спортда биологик фаол қўшимчалар истеъмолининг допинг-хавфлари» мавзусидаги тақдимоти барчада катта қизиқиш уйғотиб, қизғин муҳокамаларга сабабчи бўлди. Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг бош директори россиялик ва хорижий иштирокчиларнинг кўплаб саволларига жавоб берар экан, бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ва эришилган ижобий натижалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди ва сессия муҳокамалари ҳам фаол ишчи муҳитда бўлиб ўтди.

Тадбирнинг иккинчи кунида МДҲ давлатлари миллий антидопинг агентликлари раҳбарлари, Россия Федерацияси Спорт вазири О.Матитсин ва антидопинг масалалари бўйича масъул вазир ўринбосари О.Байсултанов, Россия Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари раислари С.Поздняков ва П.Рожков, Москва, Минск ва Алмата антидопинг лабораториялари директорлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда допингга қарши курашиш соҳасининг долзарб муаммолари, турли қўшма тадбирларни, хусусан, ҳамкорликда антидопинг ўқув дастурларини яратиш ва жорий этиш, спортчиларни допинг-тестлаш, олинган допинг-синамаларни хорижий антидопинг-лабораторияларига юборишдаги логистик муаммолар ечими юзасидан фикр алмашилиб, аниқ йўл харитаси белгилаб олинди.

Ташриф давомида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори Н.Турсунов Россия Миллий антидопинг агентлиги бош директори В.Логинова, Белорус Миллий антидопинг агентлиги бош директори д.Мужжухин, Россия халқаро олимпия университети ректори академик Л.Белоусов билан алоҳида учрашув ўтказиб, ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Хусусан, Россия халқаро олимпия университети негизида Агентлик мутахассислари ва Агентлик ҳузуридаги Ахлоқ, Терапевтик истиснолар ва Апелляция комиссиялари аъзоларининг малакасини ошириши юзасидан келишувга эришилди.

Форум якунида Россия Миллий антидопинг агентлиги бош директори В.Логинова, Россия Миллий олимпия қўмитаси президенти С.Поздняков ҳамда Россия халқаро олимпия университети ректори академик Л.Белоусов томонидан Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига чуқур миннатдорчилик билдирилиб, ташаккурнома ва гувоҳномалар тақдим этилди.

 

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

 

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш