eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Бугун туғилган кун – Нодиржон Турсунов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори Нодиржон Турсунов 45 ёшни қарши олди.

Нодиржон Турсунов 1977 йил 21 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли, 2001 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 300 яқин илмий мақола, дарслик, қўлланма, ихтиро ва рационализаторлик таклифлари муаллифи.

Н.Турсунов “Ўзбекистон белгиси”, “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси”, “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари  ҳамда “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган. Спорт тиббиёти соҳасида 2014 йилда Халқаро паралимпия қўмитаси спорт шифокори (IPC Medical Classifier Certificate) 2015 йилда эса Халқаро тоифадаги допинг назоратчи (IL Doping Control Oficcer) ҳисобланади.

 Нодиржон Ботирович меҳнат фаолиятини 2001 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институти травматология, ортопедия ва нейрохирургия кафедраси аспиранти сифатида бошлаган. Кейинчалик Соғлиқни сақлаш вазирлигида, Республика врачлик-жисмоний тарбия диспансерида бош шифокор, Соғлиқни сақлаш вазирлиги спорт тиббиёти ва допинг-назорати бўйича бош консультанти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти спорт тиббиёти, гастроэнтерология ва физиотерапия кафедраси доценти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети спорт тиббиёти ва даволовчи жисмоний тарбия кафедраси мудири сифатида фаолият олиб борган.

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори лавозимига тайинланган ва ҳозирда самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Н.Турсунов шу кунга қадар қайси жамоада меҳнат қилмасин, ходимлар орасида юксак ҳурмат ва эҳтиромга эга бўлган. Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги жамоаси Турсунов Нодиржон Ботировични  бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этган ҳолда у кишига узоқ умр, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва меҳнат фаолиятида ҳамиша омад ёр бўлишини тилайди!

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

 

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш