eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Ҳиндистонда допинг можаролар сони ортмоқда

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАДА)нинг 2021 йил статистик ҳисоботига кўра, Ҳиндистон допинг аниқланган спортчилар сонига кўра жаҳонда учинчи ўринга чиқди. Дунёнинг 17% допингчилари айнан шу мамлакатнинг фуқароларидир. Олдинда фақат Россия (19 фоиз) ва Италия (18 фоиз).

Солиштириш учун: Бразилия тўртинчи ўринда — 9 фоиз натижа қайд этмоқда. Шу билан бирга, Ҳиндистонда йилига атиги 4 мингта допинг-синама йиғилган бўлиб, бу кўрсаткич бўйича у топ-10 га кирмайди. Масалан, Россияда 2021 йил давомида 9,5 мингта, АҚШ ва Буюк Британияда — 10 мингдан ортиқ, Германияда — 15 ва Италияда — 8,5 мингта допинг-синама спортчилардан олинган.

Агар нисбатан кам допинг-синама олинишида Ҳиндистон биринчи учталикка киришга улгурган бўлса, допинг-синмалар сони кўпайган тақдирда рақамлар қай даражада юқорилаб кетишини тасаввур қилиш қийин.

Маълумот учун таъкидлаш жоизки, Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг Халқаро допинг тестлаш стандартига мувофиқ, мамлакатда ижобий допинг ҳолатлари кўпайган сари, умумий допинг-тестлаш сонини ошириш ва кўламини кенгайтириш талаб этилади.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги

Матбуот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш