eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Самбо бўйича терма жамоа аъзоларига “Допинг ва унинг спортчи саломатлигига таъсири” мавзусида семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 майдаги “2022 йилда Ханчжоу шаҳри (Хитой)да бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарорга кўра, Хитойда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг ҳар томонлама тайёрлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш, уларда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиши учун барча шароитларни яратиб бериш, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига антидопинг ўқув семинарларини ташкил этиш топшириғи берилган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги, Антидопинг таълим дастурлари бўлими томонидан ҳозирда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган самбо бўйича терма жамоа спортчи ва мураббийлар учун “Допинг ва унинг спортчи саломатлигига таъсири” ва "Антидопинг қоидабузарлик турлари" мавзуларида ўқув-семинар ўтказилди.

Антидопинг қоидабузарлик турлари 11 та бўлиб, иштирокчиларга улар ҳақида тўлиқ тушунча берилди.

Алоҳида таъкидлаш лозим, тақиқланган моддадан ёки тақиқланган усулдан фойдаланиш ёки фойдаланишга уриниш муваффақият ёки муваффақиятсизликка олиб келадими, аҳамиятсиз. Тақиқланган моддадан ёки тақиқланган усулдан фойдаланиш ёки фойдаланишга уриниш антидопинг қоидалари бузилганлигини аниқлаш учун етарли бўлади.

Қолаверса, семинар давомида Бутунжаҳон антидопинг Кодекси қоидалари ҳақида ҳам тушунчалар бериб ўтилди.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги

Ахборот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш