eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Гимнастикачиларга антидопинг ўқув-семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 майдаги «2022 йилда Ханчжоу шаҳри (Хитой)да бўлиб ўтадиган ХИХ ёзги Осиё ва ИВ Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарорга кўра, Хитойда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг ҳар томонлама тайёрлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш, уларда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиши учун барча шароитларни яратиб бериш, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига антидопинг ўқув семинарларини ташкил этиш топшириғи берилган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги, Антидопинг таълим дастурлари бўлими томонидан бадиий гимнастикачилар ва мураббийлар учун «Допинг ҳақида тушунча» мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Спортда — рақобатбардош спортчиларнинг спорт кўрсаткичларини оширувчи, тананинг жисмоний ёки психологик фаоллигини вақтинча оширувчи, ноқонуний дори воситаларини қўллаш; организмга ножўя таъсир кўрсатадиган ва махсус аниқлаш усуллари мавжуд бўлган биологик фаол моддалар, спорт кўрсаткичларини мажбурий ошириш усуллари ва кўп сонли дори-дармонлар машғулот ёки мусобақа пайтида спортчилар учун тақиқланган мақомига эга.

Замонавий спортдаги вазиятни бошқа томондан кўриб чиқсак, спортда допингдан фойдаланиш ҳақидаги барча афсоналарни йўқ қилиш ва ҳақиқатни тасвирлаб бериш анча муҳим вазифа, деб таъкидланди. Допингнинг келиб чиқиш тарихини ёрқин слайдлар орқали тингловчилар онгига етказилди. Допингнинг ножўя асоратлари, уни қабул қилгандаги организмнинг ҳатто ўлимга олиб келганлиги ҳақида аниқ мисоллар билан тушунтирилди.

Учрашув давомида спортчиларга допинг тўғрисида қай даражада тушунчага эга эканликларини аниқлаш мақсадида тарқатма тестлар ҳам берилди. Шунингдек, спорт гимнастикачилари ўзларининг қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишди ва керакли тавсияларни олишди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш