eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Сиз доим қалбимизда мангу яшайсиз - Ахбор Имомхўжаев!

Ўзбек шарҳловчилик мактаби асосчиси, футбол журналистикасининг фахрийси Ахбор Имомхўжаев 86 ёшида вафот этди.

Ахбор Имомхўжаев — «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи», «Шуҳрат» медали соҳиби, «Олтин қалам» миллий мукофоти лауреати, «Ўзбек футболи нуронийси» соврини эгаси эди.

Ўзбек спорт журналистикасининг отахони 1936 йилнинг 19 февралида таваллуд топган эди. Ўзбекистон телевиденияси тарихида футбол учрашувини ўзбек тилида шарҳлаган биринчи спорт шарҳловчи (1961 йил 20 апрель. «Пахтакор» Тошкент - ССКА Москва) ҳисобланарди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги жамоаси Ахбор Имомхўжаев вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига, ҳамкасблари ва шогирдларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади!

 

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш