eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Абдушукур Абдужамилевич Садиков Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори лавозимига тайинланди

Кеча Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигига янги бош директор тайинланиши муносабати билан йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 апрелдаги 301-сонли қарорига биноан, Абдушукур Абдужамилевич Садиков Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори этиб тайинланди.

Абдушукур Садиков 1974 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Олий маълумотли, Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Тошкент давлат юридик университетларини тамомлаган.

У, 2018 йилдан шу кунга қадар Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори лавозимида ишлаган.

Абдушукур Садиқов фаолияти давомида Тошкент тиббиёт академиясида ассистент, доцент, сўнгра Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бош бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бошлиғи лавозимларида ишлаган. Кейинчалик, Андижон давлат тиббиёт институти ректори ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

У “Тиббиёт ва спорт” илмий журнали бош муҳаррири, 70 дан ортиқ нашрлар, йўриқномалар, патент ва монографиялар муаллифи ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг 2021 йил 30 январдаги қарори билан Абдушукур Садиқовга профессор илмий даражаси берилган.

Абдушукур Абдужамилевич Садиковга янги бошлаган ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги

Ахборот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш