Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ўз соҳа фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини тушунтириш, жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича зарур ишларни ташкил этиши белгиланган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 2022 йил 29 июндаги ЎРҚ-781-сонли қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги “Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-263-сонли қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлигида мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Ушбу Қонун ва қарор мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг тушунтириш мақсадида Агентлик аппарат ходимларига кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.