Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 майдаги «2022 йилда Ханчжоу шаҳри (Хитой)да бўлиб ўтадиган ХИХ ёзги Осиё ва ИВ Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарорга кўра, Хитойда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг ҳар томонлама тайёрлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш, уларда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиши учун барча шароитларни яратиб бериш ва Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига антидопинг ўқув семинарларини ташкил этиш топшириғи берилган эди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги, Антидопинг таълим дастурлари бўлими томонидан футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига «Допинг ва унинг спортчи саломатлигига таъсири» мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Семинар давомида допинг спортда — рақобатбардош спортчиларнинг спорт кўрсаткичларини сунъий равишда оширувчи, тананинг жисмоний ёки психологик фаоллигини вақтинча оширувчи, ноқонуний дори воситаларини қўллаш, организмга ножўя таъсир кўрсатадиган ва махсус аниқлаш усуллари мавжуд бўлган биологик фаол моддалар, спорт кўрсаткичларини мажбурий ошириш усуллари ва кўп сонли дори-дармонлар машғулот ёки мусобақа пайтида спортчилар учун тақиқланган мақомига эга эканлиги таъкидланди.
Замонавий спортдаги вазиятни бошқа томондан кўриб чиқсак, спортда допингдан фойдаланиш ҳақидаги барча афсоналарни йўқ қилиш ва ҳақиқатни тасвирлаб бериш анча муҳим вазифадир. Допингнинг ножўя асоратлари, уни қабул қилгандаги организмнинг ҳатто ўлимга олиб келганлиги ҳақида аниқ мисоллар билан терма жамоа аъзоларига тушунтирди.
Тадбир давомида мавзу бўйича слайдлар ёрдамида қизиқарли маълумотлар берилди ҳамда допинг назорат қоидалари, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАДА) томонидан таъқиқланган моддалар тўғрисида ҳам маълумотларга эга бўлишди.
Допингга қарши кураш ҳар бир инсоннинг асосий вазифаси бўлиши лозим.
Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2023 йилда ўтказиладиган футбол бўйича Осиё кубогининг саралаш босқичи доирасида «C» гуруҳидан ўрин олган терма жамоамиз дастлабки турда Намангандаги «Марказий» стадионда Шри-ланкага қарши баҳс олиб борди ва рақиб дарвозасини 3 бор ишғол этишди. Терма жамоамиз навбатдаги ўйинини 11 июнь куни Малдив ороллари терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу баҳсда ҳам юртдошларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Миллий антидопинг агентлиги
Ахборот хизмати