Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2023 саралаши доирасида Намангандаги «Марказий» стадионда Малдив термаси билан баҳс олиб борди. Мазкур баҳсда Сречко Катанес шогирдлари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон термаси сафида голларга Элдор Шомуродов(3) ва Остон Ўрунов муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 очко тўплаган ҳолда гуруҳ пешқадамига айланиб олди.