Франциянинг Шатору шаҳрида пара ўқ отиш бўйича ўтказилган Жаҳон кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилган паралимпиячимиз Сервер Ибрагимов Париж-2024га йўлланма олди.
Жорий йилнинг 4-12 июнь кунлари Франциянинг Шатору шаҳрида пара ўқ отиш бўйича ўтказилган Жаҳон кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сервер Ибрагимов эркаклар ўртасида 50 метрга тўппончадан отиш бўйича баҳсларда 200.7 очко жамғарган ҳолда бронза медалига, 10 метрга пневматик тўппончадан отиш бўйича баҳсларда эса 217.1 очко жамғариб кумуш медалга сазовор бўлди.
Таъкидлаш керакки, Сервер Ибрагимов ушбу натижаси билан делегациямиз ҳисобига 2 та медални ёздириб қўйиш билан бир қаторда, 2024 йил Парижда бўладиган ХВИИ ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни ҳам қўлга киритди.
Эътиборлиси, айнан Сервер Ибрагимов Париж-2024га лицензия қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.
Маълумот учун, Сервер Ибрагимов пара ўқ отиш бўйича бир неча бор Жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, шунингдек Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби ҳисобланади.