eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

WАДА Ҳамдўстлик ўйинлари олдидан Антидопинг агентликларига мурожаат қилди

Жорий йилнинг 7-17 июль ва 28 июль - 8 август кунлари Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳамдўстлик ўйинлари минглаб спортчиларни кутиб олишга тайёрланар экан, WАДА Миллий антидопинг агентликларига эслатиб ўтишни жоиз топди. Ҳар бир Антидопинг ташкилотлари спортчиларни ўйинларда иштирок этишдан олдин синовдан ўтказиш бўйича самарали режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириши лозим.

Хусусан, ўйинларга борадиган барча спортчилар мусобақадан ташқари ёки мусобақалар давомида тегишли тест синовларидан ўтишларини таъминлаш;

ўйин олдидан ишчи гуруҳлар (масалан, Бирмингем 2022 учун антидопинг ишчи гуруҳи) ёки спортчиларнинг паспортларини бошқариш бўлинмалари (АПМУ) томонидан тест синовлари бўйича ҳар қандай тавсияларни бажариш;

намуналарни йиғилгандан сўнг имкон қадар тезроқ WАДА аккредитациядан ўтган лабораторияларга юбориш;

ўйинлар бошланишига яқин синовдан ўтган спортчилар учун намуналар бўйича тезкор таҳлил талаб қилинадими ёки йўқлигини кўриб чиқиш муҳим. Агар шундай бўлса, ушбу намуналарни таҳлил қилишга устувор аҳамият бериш учун WАДА томонидан аккредитация қилинган тегишли лабораториялар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилиш зарур. Шу тарзда, салбий таҳлилий топилма(лар) учун ҳар қандай натижаларни бошқариш имкони бўлганда, спортчининг мусобақага чиқишидан олдин ҳал қилиниши мумкин.

Натижаларнинг қабул қилинишини кузатиб бориб, агар бўлажак спортчилар (иштирок этувчи спортчилар) учун натижалар ҳали хабар қилинмаган бўлса, WАДА томонидан аккредитация қилинган тегишли лабораториялар билан кузатиб бориш, қийинчиликлар ёки кутилмаган кечикишлар юзага келганда, агар керак бўлса, махсус таҳлилларни WАДА томонидан аккредитация қилинган бошқа лабораторияга ўз вақтида зудлик билан топшириш лозимлиги қайд этилган.

Бундай йирик мусобақаларда қатнашадиган спортчилардан олинган намуналарни Бутунжаҳон антидопинг кодексига мувофиқ, 10 йиллик даъво муддати давомида кейинги таҳлил қилиш учун узоқ муддатли сақлашни кўриб чиқишни таъкидлади.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш