eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Дисквалификация давридаги чекловлар

Дисквалификация даврида спортчи ёки бошқа шахсларга қуйидагилар ман этилади:

спорт мусобақаларида ёки бошқа тадбирларда ҳар қандай имкониятда иштирок етиш;

профессионал лига, халқаро ёки миллий ташкилотчилар томонидан ташкил етилган спорт мусобақаларида қатнашиш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан молиялаштириладиган спорт турлари бўйича миллий даражадаги ҳар қандай спорт тадбирларида қатнашиш;

Дисквалификация қилинган спортчилар допинг-тестдан ўтишлари мумкин. Дисквалификация даврида допинг-тест рўйхатида бўлган спортчилар, рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисида хабардор қилинмагунча АДАМС тизимида қаердалигини кўрсатишлари шарт. ЎзМАДА дисквалификация вақтида тест-рўйхатида бўлмаган спортчиларни тест рўйхатига киритиши мумкин.


Спорт фаолиятига қайтиш

Спортчи терма жамоа билан машғулотга қайтиши ёки машғулот учун клубнинг бошқа биноларидан фойдаланиши мумкин бўлган муддат:

дисквалификация даврининг сўнгги икки ойида

дисквалификация даврининг охирги чорагида

Спортчи ёки тўрт йилдан ортиқ дисквалификация қилинган бошқа шахс, тўрт йилдан сўнг маҳаллий спорт тадбирларида спортчи сифатида қатнашиши мумкин. Спортчи ёки бошқа шахсга миллий ёки халқаро спорт тадбирларида қатнашиш ҳуқуқини бекор қилинса ушбу спортчи ёки бошқа шахс вояга етмаганлар билан бирон бир тарзда ишлашга рухсат берилмайди.


Дисквалификация даврдаги иштирок етиш тақиқининг бузилиши

Агар спортчи ёки бошқа шахс юқорида кўрсатилган дисквалификация шартларини бузса, мусобақада иштирок етиш натижалари бекор қилинади ва биринчи дисквалификация даврининг охирида асл даврига тенг равишда янги дисквалификация даври қўшилади.

Миллий антидопинг агентлиги
Ахборот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш