Ўз навбатида бу ғояни янада самарали олиб бориш учун Конституциямизни такомиллаштириш зарурати вужудга келмоқда. Шу боис Конституциявий комиссия томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.
Мазкур лойиҳа юзасидан фуқароларга ўз фикр ва мулоҳазаларини эркин билдириш учун барча демократик шароитлар яратилди. Шунга қарамасдан айрим ғараз ниятли шахслар томонидан конституциявий ўзгаришларга норозилик баҳонасида тажовузкорлик ва зўравонлик йўлини танлаб вазиятни издан чиқармоқчи бўлди.
Шу ўринда айтиб ўтишимиз лозим, ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасида асрлар давомида шаклланган азалий дўстлик ва қардошлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатни сақлаш барчамизнинг бурчимиздир.