eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Паратаэквондо бўйича терма жамоа аъзоларига антидопинг қоидабузарлик турлари тушунтирилди

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Париж-2024 олимпия ва паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларининг ҳар томонлама тайёрлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида жойларда ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 5 июль куни Паратаэквондо спорт тури бўйича терма жамоа аъзоларига Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари томонидан «Антидопинг қоидабузарлик турлари» мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинар давомида Л.Умедова спортчи, мураббийларга спортда тақиқланган модда, унинг метаболити ёки маркерининг спортчидан олинган синамада мавжудлиги, спортчи томонидан таъқиқланган услубни қўллаш ва қўллашга уриниш, допинг-тест топширишдан бош тортиш, қаршилик кўрсатиш, ташриф буюрмаслик, спортчи томонидан АДАМС тизимида маълумот тақдим этиш тартибини бузиш, спортчи ҳамда унинг персонали томонидан допинг-назоратининг барча босқичида сохталаштириш ёки сохталаштиришга уриниш тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбир давомида спортчилар, мураббий ва спорт шифокорларига мавзу бўйича слайдлар ёрдамида қизиқарли маълумотлар берилди ҳамда иштирокчилар допинг назорат қоидалари, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА) томонидан таъқиқланган моддалар тўғрисида ҳам маълумотларга эга бўлишди.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, ушбу терма жамоа аъзоларига йил бошидан бери иккинчи маротаба комплекс тарзда ўқув-семинарлар ўтказилиши. Бу эса, албатта спортчиларимизни ҳалол спортга ундаш, ҳар-хил ёд ғоялардан асрашга хизмат қилади.

Унутманг, допингга қарши кураш ҳар бир инсоннинг асосий вазифаси бўлиши лозим!

Миллий антидопинг агентлиги

Ахборот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш