Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 майдаги «2022 йилда Ханчжоу шаҳри (Хитой)да бўлиб ўтадиган ХИХ ёзги Осиё ва ИВ Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорга кўра, Хитойда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг ҳар томонлама тайёрлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига антидопинг ўқув-семинарларини ташкил этиш топшириғи берилган эди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги ходимлари томонидан ҳозирда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган Дзюдо бўйича аёллар терма жамоаси аъзоларига «Антидопинг қоидабузарлик турлари ва АДАМС тизимидан тўғри фойдаланиш» мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Семинар давомида спортчиларга допинг тўғрисида билимларини синаш мақсадида аноним саволнома ҳам тарқатилди. Спортчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишди ва керакли тавсияларни олишди.
Бутунжаҳон антидопинг Кодексига мувофиқ, ҳар бир антидопинг ташкилоти ўз мамлакатида ўқув-семинарларни ўтказиш, тушунтириш ишларини олиб бориш ҳамда профилактика ишларини йўлга қўйиши белгиланган. Шу сабабли Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳам дзюдочи қизларга ўқув-семинарларни ўтказиб, тушунтириш ишларини амалга оширди. Профилактика мақсадида спортчилар қандай маҳсулотларни истеъмол қилмоқда, улар истеъмол қилаётган дорилар таъқиқланган рўйхатга киритилмаганми шуларни билиш мақсадида спортчилар хонаси кўздан кечирилди ва керакли тушунтиришлар берилди.
Бу ишларни барчаси мамлакатимиз байроғини халқаро майдонларда юқори кўтараётган спортчиларимизни саломатлигини асраш йўлидаги сай-ҳаракатдир.
Унутманг, допингга қарши кураш ҳар биримизнинг асосий вазифамиз бўлиши лозим!
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги
Ахборот хизмати