Сўнги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга катта эътибор берилмоқда. Айниқса хотин-қизларни спортга жалб қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар таҳсинга лойиқ. Бунинг натижасида эса улар томонидан халқаро мусобақаларда қўлга киритилаётган натижалар мақташга арзигулик албатта.
Жумладан, футбол бўйича аёллар терма жамоамиз тажрибали япониялик мураббий Мидори Ҳонда қўл остидаги машғулотларни олиб боришмоқда ва биринчи халқаро мусобақада ҳам иштирок этишди.
Кеча якунига етган SAFA Vomenʼs Championship-2022 турнирида Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси сўнги турда Эрон аёллар миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳс натижаларига кўра иқтидорли қизимиз Мафтуна Шойимова томонидан 85-дақиқада киритилган ягана гол ҳамюртларимизга ғалаба келтирди.
Шу тариқа, SAFA Vomenʼs Championship-2022 турнирида барча рақибларини мағлубиятга учратган Мидори Ҳонда шогирдлари 100 фоизлик натижа билан турнир чемпионлигини қўлга киритишди. Эътиборлиси, футболчи қизларимиз турнир давомида рақиблари дарвозасини 20 маротаба ишғол этиб, ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди.
Шунингдек, жамоамиз аъзоси Нилуфар Қудратова турнир давомида 5 та гол уришга муваффақ бўлди ва мусобақанинг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилди.
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасининг турнир давомидаги натижалари:
Ўзбекистон – Тожикистон 6:0;
Ўзбекистон – Туркманистон 6:0;
Ўзбекистон - Қирғизистон 7:0;
Ўзбекистон – Эрон 1:0.