Кеча яъни 24 июль куни Франциянинг Париж шаҳрида кураш бўйича Президент соврини учун халқаро турнир бўлиб ўтди.
Европада «олийжаноб спорт» спорт дея эътироф этилаётган миллий спортимиз кураш яна Парижда ўз тантанасини намойиш этди. Франция тимсоли саналган Эйфел минораси пойида ўзбек номи жаранглаб, минглаб туристларни ўзига қаратди.
30 га яқин давлат полвонлари иштирок этган турнирда Европанинг кўзга кўринган полвонлари жам бўлишди. Ўз навбатида ўзбек полвонлари ҳам ҳеч кимдан кам эмасликларини намойиш этдилар. Мутлоқ вазн тоифасида гиламга чиққан ҳар бир полвон миллати, дини ва қарашидан қатъий назар ўзбекона сўзлади. Чунончи кураш гиламига чиққан ҳар бир курашчи кураш қоидаларидаги ўзбекча сўзлар билан бошқариб борилади.
Якуний натижалар эса қуйидагича:
Эркаклар:
1. Муҳаммадкарим Хуррамов (Ўзбекистон)
2. Кулум Закро (Сербия)
3. Данов Бобан (Македония)
4. Сзуровски Каспер (Полша)
5. Мармелжук Александр (Эстония)
6. Папаниколау Панагиотис (Греция)
7. Гаетан Хугуес (Франция)
8. Цоколь Денис (Литва)
Аёллар:
1. Грабовски Жасмин (Германия)
2. Ликун Сандра (Полша)
3. Лаурйне Маниқуе Соланcе (Франция)
4. Болоҳан Викториса (Бельгия)
5. Гигова Габриела (Болгария)
6. Ганеа Ниcолета-Карина (Руминия)
7. Лолова Ҳанна (Украина)
8. Абдужабборова Дурдона (Ўзбекистон)