Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Миллий антидопинг aгентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмиталари томонидан тасдиқланган «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашда допинг қўлланилишини олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастур тасдиқланган бўлиб, мазкур дастурга асосан мутасаддилар вилоятларда хизмат сафарида бўлиб қайтишди.
Жумладан, Ўзбекистон Миллий антидопинг aгентлиги бош директори А.Садиков, Спортни ривожлантириш вазирлиги мутахассиси У.Жўраев, Агентлик бўлим бошлиқлари Н.Азаматова ва Ш.Мавлоновлар дастлаб, Сурхондарё вилоятига ташриф буюришган бўлса, навбатдаги манзил Қашқадарё вилояти бўлди.
Вилоятга ташрифдан кўзланган мақсад олис ҳудудларда спортга берилаётган эътибор қай даражада эканлигини билиш, мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда антидопинг соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш борасида ўрганиш ишларини олиб боришдир.
Шу мақсадда Қашқадарёдаги Ғузор туман БЎСМ ва Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати, Қарши олимпия ва паралимпия захиралари коллежи ҳамда Касби тумани БЎСМларда амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Шунингдек, Спортни ривожлантириш вазирлиги мутахассиси У.Жўраев мазкур спорт таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ва қабул жараёнлари билан танишди. Ўз навбатида мутасаддиларга керакли тушунтиришлар ва тавсиялар берди.
Қашқадарёга ташриф якунида вилоятдаги барча спорт таълим муассасаси раҳбарлари ва туман бўлим бошлиқлари иштирокида ЗООМ платформаси орқали онлайн йиғилиш ўтказилди.
Бу каби ўрганиш ишларини олиб боришдан кўзланган асосий мақсад чекка ҳудудларда ечимини топмаётган масалаларни ўз вақтида ҳал қилиш ва бу орқали терма жамоага иқтидорли спортчиларни тайёрлаб берадиган спорт таълим муассасалари фаолиятини яхшилашдан иборатдир.