eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Чемпионларни етиштирувчи Республика Олимпия ва Паралимпия захиралари коллежи ўқувчиларига антидопинг ўқув-семинари ўтказилди

Яна икки йилдан сўнг дунё спорт жамиятининг нигоҳи Франция пойтахти Париж шаҳрига қаратилади. Бу ерда тўрт йилликнинг катта спорт байрами ҳисобланган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилди.

Албатта, ушбу нуфузли мусобақага тайёргарлик аллақачон бошлаб юборилган. Бу йўлда спортчиларни саралаш (селекция), танлаб олинган спортчиларни жисмоний ва руҳий тайёргарликларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу ўринда айтиб ўтиш лозим, терма жамоа сафига мунтазам равишда спортчиларни етиштириб берувчи Республика Олимпия ва Паралимпия захиралари коллежининг ўрни алоҳидадир.

Мазкур спорт таълим муассасасининг «Гандбол» спорт тури бўйича тарбияланувчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги Антидопинг таълим дастурлари бўлими бошлиғи С.Турсунова ва бош мутахассис Л.Умедовалар томонидан «Допинг ва унинг спортчи саломатлигига таъсири» мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Суҳбат давомида бўлажак чемпионлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга юзланишди ва саволларига етарлича жавоблар олишди. Бундай тарғибот-ташвиқот ишлари барча спорт таълим муассасаларида ўтказиб келинмоқда.

Унутманг, допингга қарши кураш ҳар биримизнинг асосий вазифамиз бўлиши лозим!

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги

Ахборот хизмати

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш