eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Эшкак эшувчиларга навбатдаги антидопинг ўқув-семинари ўтказилди

Сўнги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга ҳукумат даражасида эътибор берилмоқда. Бунинг замирида эса кўплаб спортчиларимиз юртимиз шарафини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда.

Халқаро мусобақаларда спортчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга антидопинг соҳасида керакли тушунчалар бериш ва ҳалол спорт тарғиботини олиб борувчи мамлакатдаги ягона ташкилот Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигидир.

Агентлик томонидан устувор ҳисобланган федерация ва ассоциация спортчилари учун антидопинг қоидабузарлик турлари мунтазам тушунтириб келинмоқда. Жумладан, кеча Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги спорт базасида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган эшкак эшувчиларга «Допинг ва унинг спортчи саломатлигига таъсири» мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Мазкур семинарда спортчилар, мураббийлар ва спорт шифокорлари иштирок этишди. Суҳбат давомида йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга юзланишди ва мутахассислар томонидан керакли тавсиялар берилди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш