Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан ишлаб чиқилган АДАМС (Anti-doping administration and monitoring system) тизими – бу маълумотларни тўплаш ва сақлаш учун онлайн дастур. Ҳар бир спортчи шахсий профилига эга бўлиб, унда унинг турган жойи, допинг-тестлар ва уларнинг натижалари, дориларни терапевтик қўллаш учун рухсатномалар жойлаштирилади.
Ҳозирги кунда ўзбекистонлик спортчилар ҳам мазкур тузимда кўплаб хатоликларга йўл қўймоқда. Бу эса ўз навбатида қоидабузарлик турларига киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 йил 1 июлдаги 2026 йил Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ 303-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур дастур ижросини таъминлаш, спортчи ва спортчиларнинг ёрдамчи персоналига уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини (допинг-синамалар натижаларига ёндашиш, таъқиқланган моддаларни истеъмол қилиш учун терапевтик истисно ҳужжатларини расмийлаштириш, ADAMS тизими орқали спортчининг жойлашуви ҳақида маълумотларни электрон базага киритишни) ўргатиш шунингдек, допинг-тест ва допинг назоратнинг бошқа элементларини ташкил этиш, шу жумладан ADAMS дастури, намуналар ва биоматериалларни топшириш тартиб-тамойили тўғрисида спортчилар ва шифокорларга ахборот - маслаҳат беришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистонлик Миллий антидопинг агентлиги Антидопинг қоидабузарликлари ва АДАМС мониторинги бўлими бошлиғи Н.Азаматова томонидан мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жумладан, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган Аёллар кураши бўйича терма жамоа аъзоларига АДАМС тизимида рўйхатдан ўтиш, тизимга маълумотларни киритиш ва ўз вақтида берилмаган маълумотлар учун қандай антидопинг қоидабузарлиги содир этилган деб топилиши ва жазо турлари бўйича маълумот берилди.
Шунингдек, парапаурлифтинг спорт тури бўйича терма жамоа аъзолари ва мураббийларига ҳам АДАМС тизимига маълумот киритиш бўйича тушунчалар берилди.