Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 15 август куни Спортни ривожлантириш вазирлиги биносида вазирлик ходимлари ҳамда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимлар учун семинар ташкил этилди.
Семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари жорий йилнинг 4 август куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган «Давлат фуқаролик хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорликни таъминлаш чора-тадбирлари»га бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларга тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, 8 августда юртбошимиз томонидан имзоланган, узоқ кутилган «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги, мазкур қонун билан давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ-мажбуриятлари, вазифалари ҳамда уларнинг мақоми аниқ белгилаб берилганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.
Семинар давомида иштирокчиларга тарғибот гуруҳи томонидан қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг кенг тарғиб этишга қаратилган тақдимот орқали тушунчалар берилди.
Тарғибот семинари очиқ мулоқот, савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислардан керакли жавоблар олишга муваффақ бўлишди.
Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги
Ахборот хизмати