eye

Агентлик янгиликлари

Агентлик янгиликлари

Президент қарори ижроси амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги “Спорт курашларининг олимпия турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–336-сонли қарори қабул қилинган ва ушбу қарор билан Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигига ҳам вазифалар юкланган.

Қарорда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан узоққа мўлжалланган дастур ишлаб чиқилди. Дастурда – спортчилар ва тренерларни «шаффоф спорт»га тарғиб қилиш, спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалардан тўғри фойдаланиш борасида спортчилар, тренерларнинг маданияти ва саводхонлигини ошириш тадбирларини ўтказиш, спортчиларни антидопинг мавзуларига оид тегишли ўқув-ахборот материаллари ва турли кўргазмали маълумотлар билан таъминлаш ҳамда спортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали антидопинг назоратини амалга ошириш назарда тутилган.

Дастурда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида спорт курашлари бўйича терма жамоа аъзоларига антидопинг ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда спортчилар, мураббийлар ва спорт шифокорлари иштирок этишди. Ўқув-семинари давомида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари томонидан спортда тақиқланган дори воситаларини истеъмол қилмаслик, АДАМС платформасидан тўғри фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди.

Тақвим

Тақвим

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Фаолияти

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди
Спорт вазирлиги: махсус сиртқи таълим шаклига абитуриентларни қабул қилиш жараёни бошланди
Валттери Боттас “Формула-1”нинг Mercedes жамоаси билан шартномасини узайтирди
Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби, ММА ассоциациясига эса мудофаа вазири раис бўлди
Миссиямиз
Диққат! Агар сиз матнда хато топсангиз, уни танланг ва маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl + Enter ни босинг

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш