Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда 2022 йил 1 июлдаги “2026 йил Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида mutasaddilar viloyatlarda xizmat safarlarida boʻlib turishibdi.
Жумладан, жорий йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Миллий антидопинг aгентлиги бош директори А.Садиков, Спортни ривожлантириш вазирлиги мутахассиси У.Жўраев, Агентлик бўлим бошлиғи С.Турсунова ва бош мутахассис А.Мансуровалар дастлаб, Сирдарё вилоятига ташриф буюришди.
Вилоятга ташрифдан кўзланган мақсад олис ҳудудларда спортга берилаётган эътибор қай даражада эканлигини билиш, мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда антидопинг соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш борасида ўрганиш ишларини олиб боришдир.
Шу мақсадда Сирдарё вилоятида жойлашган спорт таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириш билан бир қаторда, вилоятда фаолият олиб бораётган мураббийлар, спорт шифокорлари ва спортчиларга допинга қарши курашиш бўйича тавсиялар ҳам берилди ҳамда ўқув-семинар ташкил этилди.
Сирдарёга ташриф якунида вилоятдаги барча спорт таълим муассасаси раҳбарлари ва туман бўлим бошлиқлари иштирокида ЗООМ платформаси орқали онлайн йиғилиш ўтказилди.