Спортчининг асосий вазифаси - допингга йўқ деб айтиш!
Спортчининг асосий вазифаси - допингга йўқ деб айтиш!
1. Антидопинг қоидаларини билиш ва уларга риоя қилиш;
2. Ҳар қандай вақтда намуна олиш учун тайёр бўлиш;
3. Допингга қарши контекстда нима истеъмол қилаётгани ва қўллаётганлиги учун жавобгар бўлишини билиш;
4. Тиббиёт ходимларини тақиқланган моддалар ва тақиқланган усуллардан фойдаланмаслик мажбуриятлари тўғрисида хабардор қилиш, уларга кўрсатиладиган ҳар қандай тиббий ёрдам антидопинг сиёсати ва миллий антидопинг қоидаларига мувофиқ қабул қилинган маҳаллий қоидаларга зид келмаслиги учун жавобгар бўлишларини билиш;
5. Антидопинг қоидалари бузилишини текширишда ЎзМАДА билан ҳамкорлик қилиш.
Бутунжаҳон антидопинг кодексига кўра, спортчилар ўз организмида тақиқланган моддалар мавжудлиги учун қатъий жавобгар. Шунинг учун спортчилар дори-дармонларни ва айниқса биологик фаол қўшимчаларни (парҳез қўшимчаларини) қабул қилишда жуда эҳтиёт бўлишлари керак, чунки улар таркибида тақиқланган моддалар бўлиши мумкин.
Спорт ходимлари мажбуриятлари:
1. Антидопинг қоидаларини билиш ва уларга риоя қилиш;
2. Спортчилар учун синов дастурларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш;
3. Допингга нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш учун спортчига, унинг қарашларига ва хатти-ҳаракатларига таъсир этишдан фойдаланиш;
4. Антидопинг қоидалари бузилишини текширишда Антидопинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
5. Спортчиларни қўллаб-қувватловчи ходимлар бирон бир тақиқланган моддани ёки тақиқланган усулни ҳеч қандай сабабсиз ишлатмаслиги ёки эгалламаслиги керак.
Спортчининг ҳуқуқи:
1. Допингдан ҳоли мусобақаларда қатнашиш;
2. Бутунжаҳон антидопинг кодекси, халқаро стандартлар ва допингга қарши миллий қоидаларнинг барча қоидаларига риоя қилиш;
3. Антидопинг қоидалари бузилганлиги тўғрисида ўз вақтида ва объектив маълумот олиш;
4. Антидопинг қоидаларини бузилиши тўғрисидаги даъволарни холисона кўриб чиқиш;
5. Антидопинг қоидаларини бузганлик айблови ва қўлланилган санксиялар бўйича апелляция шикояти бериш.